Want to create interactive content? It’s easy in Genially!

Get started free

Биринчи ярми учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишга тайёрмисиз?

Гиляра Темирьянова

Created on July 7, 2025

Start designing with a free template

Discover more than 1500 professional designs like these:

Big Data: The Data That Drives the World

Momentum: Onboarding Presentation

Urban Illustrated Presentation

3D Corporate Reporting

Discover Your AI Assistant

Vision Board

SWOT Challenge: Classify Key Factors

Transcript

2025 йилнинг биринчи ярми учун Фойда солиғи ҳисоб-китобини топширишга тайёрмисиз? Ўзингизни текширинг: 5 дақиқада 8 та савол

Уни топширгандан сўнг 2 та фойдали совға: чек-лист ва эслатма оласиз, улар ишингизда асқотади

СТАРТ

САВОЛ 1/8

Чорак учун Ҳисоб-китобни топшириш ва фойда солиғини тўлаш муддати – кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай. Бу йилда 20 июль якшанба кунига тўғри келади, шу боис энг охирги муддат душанба, 21 июлга кўчирилади. Саналарни чалкаштирмаслик учун июль ойидаги режага қаранг – унда бари: ҳисоботлар қачон топширилиши, нима қачон тўланиши кераклиги аниқ қайд этилган.

Бош бухгалтер режаси

САВОЛ 2/8

Умумий қоидага кўра, Фойда солиғи ҳисоб-китобидаги кўрсаткичлар ортиб борувчи якун билан январдан июнгача акс эттирилади. Агар компания йил давомида фойда солиғини тўлашга ўтган бўлса, кўрсаткичлар ўтиш санасидан бошлаб акс эттирилади. Ҳисоб-китобни тўлдиришда ёрдам керак бўлса, Buxgalter Pro экспертлари йўриқномасидан фойдаланинг:

Ҳисоб-китобни бехато тўлдириш

САВОЛ 3/8

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра фақат Ҳисоб-китобга иловаларнинг бир қисми тўлдирилиши шарт, барчаси эмас. Тестни тўлиқ топшириб, ҳар бир ҳисобот даври учун Ҳисоб-китобга қайси иловаларни тўлдириш кераклигини текшириш учун бепул чек-лист олинг. Чек-листни 2025 йил 20 июлгача бепул олиш мумкин. Ушбу чек-листнинг доимий манзили бу ерда:

Давр учун қайси иловалар тўлдирилади

САВОЛ 4/8

Фойда солиғи ҳисоб-китоби сўмда, тийин билан тўлдирилади. У ёки бу харажат Ҳисоб-китобнинг қайси сатрида акс эттирилиши борасида шубҳалансангиз, материалларимиз билан танишиб чиқинг. Buxgalter Pro экспертлари сиз учун мисоллар келтирган ҳолда батафсил қадамма-қадам йўриқномаларни тайёрлаганлар.

Харажатлар қандай акс эттирилади

САВОЛ 5/8

Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 080-сатрида ҳисобот даври учун сумма – 90 млн сўм акс эттирилади. Бундай вазиятларда нима қилиш кераклигини билмоқчи бўлсангиз, Buxgalter Pro экспертларининг «Фойда солиғининг камайиши ҳисобда ва молиявий ҳисоботда қандай акс эттирилади» мавзусидаги тушунтиришларини ўқинг.

ФС камайиши қандай акс эттирилади

САВОЛ 6/8

Компания иқтисодий наф олган, демак, бундай даромадга фойда солиғи солинади. Уни Солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш керак. ЭҲФ – муҳим ҳужжат, бироқ жисмоний шахсдан хизматлар текинга олинганда уни тақдим этиб бўлмайди. Бу ерда асосийси – хизматни олиш фактининг ўзи. Бундай ҳолларни ҳисобда қандай акс эттириш кераклигини билиш учун «Текин олинган мол-мулк (хизматлар)дан даромадни қандай аниқлаш мумкин» тавсиясини ўқинг. Унда батафсил тушунтириш берилган.

ТАВСИЯ

САВОЛ 7/8

Агар корхона мустақил равишда ҚҚСни қўшимча ҳисоблаган ва бозор нархидан паст нархда реализация қилганини иқтисодий жиҳатдан асослай олса, фойда солиғини ҳисоблашда харажатларни чегириб ташлаш мумкин. Солиқ идораси эътироз билдирмагани ёки сумма 9430-ҳисобварақда акс эттирилгани харажат чегириб ташланиши кераклигини англатмайди. Солиқ органлари томонидан қўшимча ҳисобланган ҚҚС доим чегириб ташланмайдиган харажат бўлади. Бу ҳақда батафсил ва мисоллар билан бирга «Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига фойда солиғи солинадими» тавсиясида ўқинг.

ТАВСИЯ

САВОЛ 8/8

Ортиқча тўлов июлдаги бўнак тўловини тўлиқ ва августдагисини қисман қоплайди. Августда корхона бўнак суммаси тўлиқ бўлиши учун етишмаётган қисмни қўшимча равишда тўлаши керак. Сентябрда у бўнак суммасини одатдаги тартибда тўлайди. Ҳисобга олишга доир муҳим шартлар ҳақида «Фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни нима қилиш керак» тавсиясида ўқинг.

ТАВСИЯ

Тест тугади!

Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни тўлдираётганда 100% ишонч ҳосил қилиш учун Buxgalter Pro электрон эксперт тизимидан фойдаланинг. Унда барча зарур тушунтиришлар, формулалар, мисоллар ва тайёр шаклларни топасиз. Биз ҳеч қачон «эҳтимол» ва «жавобгарлигингиз остида» демаймиз – фақат аниқ жавоблар ва Солиқ кодексига ҳаволаларни берамиз!

Бепул тарзда киришни расмийлаштириб, қўллаб-қувватлаётганимизни амалда ҳис қилинг!

СОВҒАЛАР

САВОЛ БЕРИШ

БЕПУЛ СИНАБ КЎРИШ

Buxgalter Pro создан специально для бухгалтеров:

  • сизнинг ўрнингизга ўзгартиришларни кузатиб борамиз, янги НҲҲ чиқиши билан тавсиялар тезкор равишда янгиланади;
  • тизимдаги тавсияларда солиқ идораси мутахассислари билан келишилган тайёр ечимларни топасиз;
  • ностандарт вазиятга дуч келган бўлсангиз, «Норма» экспертларига тўғридан-тўғри савол беришингиз мумкин;
  • тизим тезроқ ишлашда ва раҳбарият олдида, солиқ идорасида, судда ишонч билан ўз позициясини сақлашда ёрдам беради.

Совғаларни олинг: бепул чек-лист ва эслатма (2025 йил 20 июлгача)

ЮКЛАБ ОЛИШ

  • Фойда солиғи бўйича ЭСЛАТМА
  • ЧЕК-ЛИСТ: Фойда солиғи ҳисоб-китоби билан қандай иловалар топширилади